Нега керак кутилмаган бу изҳорлар бари, айт,
Менга осонроқ бўларди ёлғонингни билмасам.
Мана энди менга қараб учаяпти ҳар қават
Ва ўзимнинг парчаларим, қийин энди тўпласам...
Тушунмайман, нима қилиш керак энди,
Бермасин деб азоб нафас олиш сенсиз.
Бутун дунё кафтимга жо,
Мен ҳеч нима тиламайман.
Фақат шу вақт ўтсин тезроқ,
Уни бошқа ўйламайин!
Э, қачонлар бўлганди бу,
Ҳозирмас, бундамас аммо —
Биз сен билан биргамизу,
Бизга қарши бутун дунё! (2х)
Жим тур, агар гапларимиз тугаса...
Чамаси, мен унчаям кўп севмайман,
Сим қоқмасдан, ёзмай яшай олмасам.
Учта бўлсак, чекиниб, бўйсунаман.
Севгидан ҳеч севги излаб бўлмайди.
Сен жудаям кечикиб тушунасан,
Мен бу қандай бўлишини биламан.
Бутун дунё кафтимга жо,
Мен ҳеч нима тиламайман.
Фақат шу вақт ўтсин тезроқ,
Уни бошқа ўйламайин!
Э, қачонлар бўлганди бу,
Ҳозирмас, бундамас аммо —
Биз сен билан биргамизу,
Бизга қарши бутун дунё! (2х)
Бутун дунё кафтимга жо,
Мен ҳеч нима тиламайман.
Афсусим йўқ бир кунданам.
Биргамасмиз бизлар, аммо
Бутун дунё мен томонда!
Бутун дунё кафтимга жо,
Мен ҳеч нима тиламайман.
Фақат шу вақт ўтсин тезроқ,
Уни бошқа ўйламайин!
Э, қачонлар бўлганди бу,
Ҳозирмас, бундамас аммо —
Биз сен билан биргамизу,
Бизга қарши бутун дунё!
Бутун дунё кафтимга жо...