Осмон ҳам маҳзун, ёлғизлик узун,
Яна меҳрингсиз ўтмоқда тун,
Умидим йиғлар, сўнди орзулар,
Севгимиз музлар риёлардан.
Тушларимга кир, эркалаб гапир,
Мен ҳам айтаман дил изҳорим.
Тарк этма мени, ширин тушимни,
Қанчалар кутдим, йўғу-борим.
Қайғурмагин мен ҳақимда,
Неки бўлса, бу тақдирдан.
Ёнма ён эмас бу йўлларимиз
Сенга қарайман олисдан жим.
Уйғонгим келмас, йўқотгим келмас...
Томади тинмай бу кўз ёшим.
Тушларимга кир, эркалаб гапир,
Мен ҳам айтаман дил изҳорим.
Тарк этма мени, ширин тушимни,
Қанчалар кутдим, йўғу-борим.
Қайғурмагин мен ҳақимда,
Неки бўлса, бу тақдирдан.