current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Tun [Transliteration]
Tun [Transliteration]
turnover time:2024-11-16 00:23:17
Tun [Transliteration]

Тун менга берар азоб...

Сен, қуёшим, ботмагин.

Шу азобда ухласам,

Ёлворай, уйғотмагин.

Ҳамма мени сотганда

Сен ҳам мени сотмагин.

Тун менга берар азоб,

Сен, қуёшим, ботмагин.

Гулга қўлим узатсам,

Тиконлари санчилди,

Ярим кўнглим ёлғондан

Адо бўлди, янчилди.

Зулматга қўйма мени,

Дарддай сен ҳам энди.

Тун менга берар азоб,

Сен, қуёшим, ботмагин.

Ёлғиздурман дунёда,

Менинг сирдошим йўқдур,

Ёрнинг ҳар ёлғонига

Чидар бардошим йўқдур.

Энди менинг кўксимда

Ёнар қуёшим йўқдур.

Тун менга берар азоб,

Сен, қуёшим, ботмагин.

Шу азобда ухласам,

Ёлворай, уйғотмагин.

Қора тунлар қаҳрини

Ким ҳам билар мендайин,

Ёлғон вафо жабрини

Ким ҳам билар мендайин?

Сенинг ҳеч ботмаслигинг

Ким ҳам тилар мендайин?

Тун менга берар азоб,

Сен, қуёшим, ботмагин.

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by