current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Сенга [Transliteration]
Сенга [Transliteration]
turnover time:2024-11-29 23:22:23
Сенга [Transliteration]

Сокин кечада юлдузлар гувоҳдек,

Эсар шамол ҳам мени тинглагандек,

Гўё зорларим сенга етказгандек,

Севгилим, сенга!

Эсингдами, ногаҳон учрашганимиз,

Бир биримизга узоқ тикилганимиз,

Гўёки бундан олдин учрашганмиз,

Ҳаммаси тушдай!

Ёлғизим, сенга!

Сеҳрли муҳаббатим – сенга!

Севги тўла юрагим – сенга!

Айт, бўласанми доим ёнимда?

Юрагим – сенга!

Бахшида бу ҳаётим сенга!

Дунёда топган бахтим сенга!

Айт, бўласанми доим ёнимда?

Жоним сенга бу тун ҳаётимни берай

Сенинг севгинг тўла юрагимни берай,

Орзу, бахтга тўлдириб

вужудимни берсам

ҳам етмас сенга, ёлғизим.

Энди севгимсиз яшолмасман, жоним,

Васлингни кўрмай туролмасман, жоним,

Сенсиз дунёга кўнолмасман, ёрим,

Ёлғизим менинг!

Ёлғизим, сенга!

Сеҳрли муҳаббатим – сенга!

Севги тўла юрагим – сенга!

Айт, бўласанми доим ёнимда?

Юрагим – сенга!

Бахшида бу ҳаётим сенга!

Дунёда топган бахтим сенга!

Айт, бўласанми доим ёнимда?

Ёлғизим, сен-ла самода учарман,

Ёнимда бўлсанг, бахтимга етарман.

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by
Show More Comments
Lola Yuldasheva
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Russian, Turkish
  • Genre:Pop
  • Official site:http://lolayuldasheva.com/
Lola Yuldasheva
Latest update
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved