Эрталабдан кўчалар тирбанд,
Ҳамма ўз ишлари билан банд,
Манинг эса дардим бир сан.
Одамлар нигоҳига нишон,
Чорраҳада қолдим паришон,
Хаёлпараст қалбим бедаво,
Жоним, сансиз етмас ҳаво!
Нақарот:
Ким нима деса десин ман томон, томон!
Ўша, ўша бир сўзни айтаман ҳамон –
Телба мисоли санда хаёлим!
Жоним озор чекар, этар давом, давом,
Сабрим қолмади, бас, етар, тамом, тамом!
Ман сени севдим, қалбимни бердим.
Кун ботади шошмайин секин,
Шабода эсар майин лекин,
Манинг эса дардим бир сан.
Майли, севги бўлса ҳам оғу,
Юрагимга берса ҳам қайғу,
Ман барибир севавераман,
Қалбимдан кетмас бу туйғу.
Нақарот:
Ким нима деса десин ман томон, томон!
Ўша, ўша бир сўзни айтаман ҳамон –
Телба мисоли санда хаёлим!
Жоним озор чекар, этар давом, давом,
Сабрим қолмади, бас, етар, тамом, тамом!
Ман сени севдим, қалбимни бердим.