Келса ҳам сўнгги куним,
Қўлига олса ўлим,
Кўзларимнинг ўнгида
Сен билан кечган куним.
Сендан кейин қалбимни
Севгилардан қулфладим.
Мен сен билан у кунни
Минг йил каби яшадим.
Сўнгги истагинг не деб
Келиб мендан сўрсалар,
Кўзларимга тикилиб,
Ҳар нени англасалар.
Очиқ кетмас кўзларим,
Ҳатто ўлсам, севгилим.
Қулоқларимда янграр
Менга англатган сўзларинг.
Севгимга ҳеч тегинма,
Қўй, шундай қолаверсин.
Ҳақиқий ишқ нелигин
Билмаганлар англасин.