current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Siz Yig‘lamang [Transliteration]
Siz Yig‘lamang [Transliteration]
turnover time:2024-12-25 09:23:07
Siz Yig‘lamang [Transliteration]

Дунё жуда гўзал эди, юз бурмадим,

Нетай, битта савобга ҳам улгурмадим.

Дўстлар билан кулиб даврон суролмадим,

Онажоним, бағрингиздан олис кетдим,

Сиз йиғламанг, жаннатларга бориб етдим. (х2)

Меҳр недур, муҳаббат не, англар эдим,

Ором олсам, онам бағрин танлар эдим.

Тонгга қадар аллаларин тинглар эдим,

Бешигимда ётиб, ризқим олиб кетдим,

Сиз йиғламанг, жаннатларга бориб етдим.

Дунёларга ким тўйибди, мен тўймасам?

Кошки кулиб, икки бора қадам қўйсам.

Ширин-ширин дийдорларга қулоч ёйсам,

Ота-онам кўз ёшида оқиб кетдим,

Йиғламангиз, жаннатларга бориб етдим.

Тақдир кимни ўйнатади, кулдиради,

Яна кимни кўз ёшига тўлдиради.

Яшнаб турган ғунча нигоҳ сўлдиради,

Оппоқ қордек сочингизга ёғиб кетдим,

Йиғламангиз, жаннатларга бориб етдим.

Кўп маслаҳат бергай ҳаёт, қулоқ тутинг,

Ёруғ кунлар нур сочади, тонгни кутинг.

Кулиб яшанг, ғамлар кетсин ва унутинг,

Пешонадир, тақдиримдан нолиб нетай,

Онажоним, жаннатларга бориб етдим.

Сиз йиғламанг…

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by
Show More Comments
Ulug'bek Rahmatullayev
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Turkish, Russian, Tajik
  • Wiki:https://ru.wikipedia.org/wiki/Рахматуллаев,_Улугбек_Ибрагимович
Ulug'bek Rahmatullayev
Ulug'bek Rahmatullayev Featuring Lyrics
Latest update
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved