«Ҳижрон кечаси,
Висол кўчаси,
Армонга чўккан ёр...
Бахт кўринмас,
Қувонч сезилмас,
Бу дардини билмайди ёр.»
«Бу ишқ чин севги-ла гулзор,
Юрак қайғу ила бемор,
Бу кеч ишқ, кўзлари зебо,
Соғинч-ла кўзларинг хумор.
Севги маҳзун, севги афсун,
Бу кеч ишқ, кўзлари мафтун,
Севги маҳзун, севги афсун,
Нега, ишқ, кўзларинг юм-юм?»
«Гоҳи бир ҳасрат,
Гоҳи ширин бахт,
Туйғумсан бетакрор.
Сенсиз яшолмас,
Сендан кетолмас,
Юрагим сенинг-ла бор.»
«Бу ишқ – ишқ аталмиш гулзор,
Унда гулнинг тиканлари бор.
Бу кеч ишқ, кўзлари зебо,
Соғинч-ла кўзларинг хумор.»
Севги маҳзун, севги афсун,
Бу кеч ишқ, кўзлари мафтун,
Севги маҳзун, севги афсун,
Нега, ишқ, кўзларинг юм-юм?
Севги кўзи ожиз,
Соғинч тинимсиз
Тунлар давомий қийнайди, ё-о,
Меҳрингга тўлган,
Доим сен-ла бўлган,
Сенинг-ла яшар дилларим бор.
Севги – гоҳида қайғу-ғам,
Севги – ширин бир дард-алам,
Севги – баъзида гўзал гул,
Севги – гули тиканли гул,
Севги – асли бир дунё,
Севги – хаёл эмас, рўё,
Севги – туйғудир илоҳий,
Севги абадий!
Севги маҳзун, севги афсун,
Бу кеч ишқ, кўзлари мафтун,
Севги маҳзун, севги афсун,
Нега, ишқ, кўзларинг юм-юм?