Бизни боғловчи кўприклар,
Ғамга тўла бу киприклар,
Жимгина, овозсиз йиғлар.
Югураман хаёл томон,
Хаёлларимда сен ҳамон,
Орқага чекинар армон.
Агар қайта туғилишга имконим
Бўлганида эди, яна бир бор
Севар эдим ёлғиз ўзингни,
Сени севардим такрор, такрор [2х]
Боғларим сенсиз хазон,
Яна излаб сени сарсон
Кўзларим йўлингда, ишон.
Севгингсиз яшайин қандоқ,
Чўкади соғинчга нигоҳ,
Бугун менга қайғу ҳамроҳ.
Агар қайта туғилишга имконим
Бўлганида эди, яна бир бор
Севар эдим ёлғиз ўзингни,
Сени севардим такрор, такрор [2х]
Юлдузларга тикилиб, сени эсладим,
Денгизларга термилиб, сени эсладим...
Соғиндим, садо бер, қайдасан?
“Мен ёнгинангдаман!”
“Ёнгинамда?
Нега унда сени кўрмаяпман?”
“Қалбингга назар сол!”
Агар қайта туғилишга имконим
Бўлганида эди, яна бир бор
Севар эдим ёлғиз ўзингни,
Сени севардим такрор, такрор [2х]