Қорлар ёғади, аямайди,
Кўзга томади, билинмайди
Сенсиз сезмайман.
Изғирин совуқ юрагимда,
Маъно қолмади ҳаётимда,
Сенсиз яшолмайман.
Севги, бунчалар қийнайсан мени,
Айтақол, қайлардан излай мен уни,
Қай томон шамоллар учиради уни.
Мендан? (2х)
Қорлар ёғади, эслатади
Гўёки қалбим музлатади,
Иссиқлик сезмайман.
Меҳринг энди ҳеч иситмайди,
Музлаган туйғу чорламайди,
Сенсизлик, кўнмайман.
Севги, бунчалар қийнайсан мени,
Айтақол, қайлардан излай мен уни,
Қай томон шамоллар учиради уни.
Мендан? (2х)