«Бугун мен яна келдим.
Сенга узоқдан термулиб турибман.
Ёнингга боргим келяпти.
Яна ўша бахтли дамларимизга қайтгим келяпти.
Афсус... Бунга энди мен ҳақсизман,
Чунки энди биз – бегонамиз.»
Шошилиб-шошилиб юрак сенинг томон
Ғуруримни синдирди буткул.
Соғиниб-соғиниб сен ҳам мени бир бор
Яна ёнимга қайтсанг бир кун.
Қанийди қора кўзларингга яна такрор
Тўйиб-тўйиб қаролсам тинмай.
Қанийди унутиб мендан кечган кунинг,
Яна ёнингга қайтсам бир кун.
Қоронғу юлдуз,
Дунё тор сенсиз,
Яшаш осонмас,
Ишон, осонмас.
Қандай, айт, энди
Яшарман ёлғиз?
Юрагим кўнмас,
Юрак ишонмас.
«Ожизман,
Сени унутиш қўлимдан келмади.
Кўп уриндим, негадир ҳамма уринишларим
Сени соғинавериш бир якунини берарди.
Биласанми, ҳозир қанчалар хоҳлаяпман
Сени қайтаришни?
Сен эса, балки, мени унутиб бўлгандурсан,
Ахир айрилганимизга йиллар бўлди.
Шу онда сенга бир гапни айтгим келади –
Сенсизлик осонмас экан.»
Кунларим кўмилиб юрар дардга яна,
Қайғулардан овунар тинмай.
Умидларим сўнган, сенга дард афсун бўлиб,
Яшаяпман армонга кўнмай.
Билмадим, бу юраксиз тақдир
Сени мендан нега узоқларга олиб кетар?
Яқинда ҳис этган бахтли кунлар ўрнига
Хотираларни солиб кетар?
Қоронғу юлдуз,
Дунё тор сенсиз,
Яшаш осонмас,
Ишон, осонмас.
Қандай, айт, энди
Яшарман ёлғиз?
Юрагим кўнмас,
Юрак ишонмас. (3х)