Томчилаб осмондан, ёғади ёмғир,
Ширин муҳаббатингсиз, яшашим оғир.
Сенинг ҳаёлинг ила, кўзим очарман,
Баҳтли онларимдан, таскин топарман.
Сенинг нигоҳларинг, сезилар ҳар он,
Қийнаштан тўхтамайди, соғинчли армон.
Сенсиз бу кунларим, гўёки зулмат,
Айткин қачон тугайди, қалбимда ҳасрат.
Сени деб, сени деб, юрагим урар ҳар он,
Сени деб туну кун, қайғулар чекар хижрон.
Сени деб, сени деб, сени деб юрак танҳо,
Сени деб сўраштан, ҳаёлим тинмас асло.
Юлдузли осмонга, термулиб ҳар кун,
Сени эсга оларман, дардлиман бутун.
Тинмай орзуларда, сен - ла кезарман,
Ўтли нигоҳларингни, қалбдан сезарман.
Сенинг нигоҳларинг, сезилар ҳар он,
Қийнаштан тўхтамайди, соғинчли армон.
Сенсиз бу кунларим, гўёки зулмат.
Айткин қачон тугайди, қалбимда ҳасрат.
Сени деб, сени деб, юрагим урар ҳар он,
Сени деб туну кун, қайғулар чекар хижрон.
Сени деб, сени деб, сени деб юрак танҳо,
Сени деб сўраштан, ҳаёлим тинмас асло.