Сен йиғлама,
Кўзда ёшинг кўриш учун келганим йўқ.
Сен йиғлама,
Юрагингни сўраш учун келганим йўқ.
Сен сўзлама,
Армонларга сингиб бўлган орзуларни.
Сен йиғлама,
Ҳали бир кун унутарсан қайғуларни.
Нақорат:
Шунчаки орзулар сўнди,
Шунчаки юрагим кўнди.
Нега ўйин қилдинг севгим,
Сабаби йўқ.
Наҳотки севганинг ёлғон,
Наҳот энди севгим армон.
Шунчаки овунтирганинг,
Кераги йўқ.
Сен айблама,
Умидлари сўниб бўлган юрагимни.
Сен ўйлама,
Сен ўйлама, энди кимга керагимни.
Сен йиғлама,
Кўзларимдан аччиқ кўз ёш келса ҳам.
Сен йиғлама,
Афсуслардан юрагинг тўлиб кетса ҳам.