Мен эслаб
Хаёлим етмас, ўйлаб.
Айланар савол тинмай –
Нима гуноҳим, қани хатойим?
Не эди айбим?
Кўз олдимдан ҳеч кетмас
Охирги сўзинг.
Билгин, ўзгалар фикри афзал,
Муҳим деганинг,
Ғийбатли сўзга таслим бўлганинг.
Н а қ о р а т
Хаёлимда сен фақат,
Қайда бўлсам,
Худди кимдир исминг айтар.
Бу овоз, гўзал сўзлар,
Сенинг кулгинг кетмас ҳечам.
Йўқ, бу ёш
Ўзимни оқлаш ёки олдингда
Раҳм-шафқат уйғотиш эмас,
Сенсиз бу ҳаёт менга қизиқмас.
Аниқ биламан шуни,
Юрагим энди сендан ўзгани
Ҳечам чиндан сева олмайди,
Сева олмайди, ўйламайди ҳам.
Н а қ о р а т
Хаёлимда сен фақат,
Қайда бўлсам,
Худди кимдир исминг айтар.
Бу овоз, гўзал сўзлар,
Сенинг кулгинг кетмас ҳечам.