Термуламан яна олисга,
Севгимизни эслаб,
Кезаман дунёни саргардон,
Фақат сени излаб.
Қалбимда эса
Армон шамоли,
Тириклигим – ёлғон.
Гумон денгизида чўкаман ногоҳ,
Бу замон.
Сўнгги бор қучгин,
Бағрингда дардим унутай!
Сўнгги бор қучгин мени,
Беармон кетай!
Ёлғондан яралган бу дунё
Сенсиз эгди бошим.
Кетдинг айбим айтмай — не синов?
Қолмади кўз ёшим.
Қалбимда эса
Армон шамоли,
Тириклигим – ёлғон.
Гумон денгизида чўкаман ногоҳ,
Бу замон.
Сўнгги бор қучгин,
Бағрингда дардим унутай!
Сўнгги бор қучгин мени,
Беармон кетай!
Сўнги бор қол
Яна бир зум менинг ёнимда,
Сенсиз ҳаёт сиғмас энди
Менинг қалбимга!
Қалбимда эса
Армон шамоли,
Тириклигим – ёлғон.
Гумон денгизида чўкаман ногоҳ,
Бу замон.
Сўнгги бор қучгин,
Бағрингда дардим унутай!
Сўнгги бор қучгин мени,
Беармон кетай!