current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Qilpillama [Russian translation]
Qilpillama [Russian translation]
turnover time:2024-11-16 00:44:13
Qilpillama [Russian translation]

Қошинг ўсмадаккина, қилпиллама,

Белинг тасмадаккина, қилпиллама.

Мен сени кампир десам, қилпиллама, дод-ей,

Қилиғинг қиздаккина, қилпиллама.

Қилпиллама, жонгинам, қилпиллама,

Қилпиллама, жонгинам, қилпиллама.

Шоли солдим келига, қилпиллама,

Тегирмоннинг йўлига, қилпиллама,

Шоҳи қийиқ ярашар, қилпиллама, дод-ей,

Чолгинамнинг белига, қилпиллама.

Қилпиллама, жонгинам, қилпиллама,

Қилпиллама, жонгинам, қилпиллама.

Белбоғимнинг қирғоғи, қилпиллама,

Ширин кампир қароғи, қилпиллама.

Қўша қариб юрганнинг, қилпиллама, дод-ей,

Ўчмас сира чироғи, қилпиллама.

Қилпиллама, жонгинам, қилпиллама,

Қилпиллама, жонгинам, қилпиллама.

Рўмолим учи сочиқ, қилпиллама,

Келсанг, дарвозам очиқ, қилпиллама.

Жон тасаддуқ бўйингга, қилпиллама, дод-ей,

Бўлганман чиндан ошиқ, қилпиллама.

Қилпиллама, жонгинам, қилпиллама,

Қилпиллама, жонгинам, қилпиллама.

Қилпиллама, жонгинам, қилпиллама,

Қилпиллама, жонгинам, қилпиллама.

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by