Қарама кўзларимга, тинглама сўзларимни
Энди ҳеч нарса керакмас менга
Бугун ёлғизлик менга афзалроқ, айтсам сенга,
Ҳамма нарсадан мен чарчаганман
Қани энди мумкин бўлса, унутсам сени!
Юракдан юлиб ташласам бу севгимни!
Қандай энди бу азоблардан озод этсам
Мен юрагимни, мен юрагимни?
Кетарман мен ёнингдан, юрак эса азобда
Қийналар яна, қийналар яна
Нечанчи бор ўзгарди юрагимда туйғулар
Сўрамай мендан, сўрамай мендан?
Қани энди мумкин бўлса, унутсам сени!
Юракдан юлиб ташласам бу севгимни!
Қандай энди бу азоблардан озод этсам
Мен юрагимни, мен юрагимни?