Ўткинчи ҳаёт, дунё яралибдики,
Унда меҳр, гўзалликлар бор.
Ҳаётимиз гаштини сураверайлик,
Қувонч бизга ёр-у, бўлсин ташвиш зор.
Нақарот:
Қани мана мана
Кулгуларим-рим,
Қани севги тўла
Оташин ҳисларим.
Қани мана мана
Орзуларим-рим,
Шундайин бахт билан яшар қалбим.
Барчамизда етарли дард-у ғамимиз бор,
Лекин унутайлик кел бугун.
Бу умр лаззатидан бошқаси бекор,
Севиб-севилайлик бахтимиз учун