Онажоним раҳмат сизга,
Емай едирдингиз мени,
Отажоним раҳмат сизга,
Киймай кийдирдингиз мени.
Онажоним раҳмат сизга,
Бош эгаман пойингизга,
Отажоним раҳмат сизга,
Шундай бахт бердингиз бизга.
Ёруғ кунлар келди мана,
Бахтим бутун, бағрим бутун.
Берган тарбиянгиз сабаб
Ҳамма мендан рози бугун.
Ёруғ кунлар келди мана,
Ҳеч нимадан камимиз йўқ.
Юрак тўла орзулар бор,
Лек юракда ғамимиз йўқ.
Онажоним раҳмат сизга,
Емай едирдингиз мени,
Отажоним раҳмат сизга,
Киймай кийдирдингиз мени.
Онажоним раҳмат сизга,
Бош эгаман пойингизга,
Отажоним раҳмат сизга,
Шундай бахт бердингиз бизга.
Ортиқча пул давлат эмас,
Сиздай ота-онамиз бор.
Бошқа нарса керак эмас,
Энг катта бойликдир дийдор.
Ҳеч қачон касал бўлманглар,
Шуни сўрарман ҳар доим.
Бахтимизга соғ бўлинглар,
Шуни тилар менинг кўнглим.
Онажоним раҳмат сизга,
Емай едирдингиз мени,
Отажоним раҳмат сизга,
Киймай кийдирдингиз мени.
Онажоним раҳмат сизга,
Бош эгаман пойингизга,
Отажоним раҳмат сизга,
Шундай бахт бердингиз бизга.
Онажоним раҳмат сизга.
Отажоним раҳмат сизга.
Онажоним раҳмат сизга,
Емай едирдингиз мени,
Отажоним раҳмат сизга,
Киймай кийдирдингиз мени.
Онажоним раҳмат сизга,
Бош эгаман пойингизга,
Отажоним раҳмат сизга,
Шундай бахт бердингиз бизга.