Нақарот:
Омадим келмади севги боғида,
Инсон гоҳ ожиздир ҳаёт олдида.
Севгимга етолмай эгилди бошим,
Айланар билдирмай кўзимда ёшим.
Ҳаёт гоҳ шириндир, гоҳида тахир,
Инсон ўз тақдирини билолмас ахир.
Улкан тоғларга ҳеч қилмай эътибор
Кичик бир тошдан лек қоқилганим бор.
Нақарот: …..
Ёнган юрагимни аста силайман,
Ўшал бевафонинг бахтин тилайман.
Ҳаёт аччиқ сўзини қанча айтмасин,
Ҳеч кимдан тақдирнинг ўзи қайтмасин.
Нақарот: …..
Дунё ўзи келди, гарчи қувмадим,
Кўзларим ёшига қўлим ювмадим!
Йўлимни пойладилар қанча санамлар,
Лек… Лек бир гўзални деб дилда аламлар –
Айланар билдирмай кўзимда ёшим…