Қачондир бор эди севги,
У қалбимда ёнган эди,
Ёлғиз сени деб мени жоним...
Балки у сўнмаган ҳали,
Балки мен ҳалиҳам сени,
Ёлғиз сени мен севаман жоним...
Нақорат:
Аммо биламан мен бекорга,
Бу сўзлар керак эмас сенга,
Қийнатар юрагимни нега сени деб...
Ўтиб кетади, қайтмайди энди,
Орзулар ёнди, ёшлар тўкилди,
Қайдан қайғулар юрагим қийнар,
Қаерда энди сен айтган севги жоним мени...
Қачондир бор эди орзу,
Доим мени чорларди у,
Ёлғиз сени ёнингда жонгинам...
Сен учун мен тайёр эдим,
Ҳаттоки беришга жоним,
Фақат сен бўлсанг мени ёнимда...
Нақорат (х2)