Тақдиримиз боғланар бугун,
Ёш кўнглимда орзуларим бор.
Сиз-ла бахтим бўлгайдир бутун,
Олдимизда ҳаёт деган йўл.
Умр асли абадий эмас,
Сен деб яшай унда ҳар нафас.
Уйимга бахт, нур бўлиб келгин,
Шунда бизга қилишар ҳавас.
Муҳаббатим осмонида порлаб турган
Юлдузларим бахш этай бу оқшом,
Севгилим, сен учун.
Муҳаббатим, энг сеҳрли ҳар бир кеча,
Кундузларим бахш этай беармон,
Ёлғизим, сен учун бутун умр.
Бахтимга сиз соғ-омон бўлинг,
Доим менинг ёнимда юринг.
Шодлигу ғам, соғ-хасталикда
Мен ишонган тоғ бўлиб туринг.
Ўзингсан юрагимнинг гавҳари,
Ҳаётимнинг асл жавҳари.
Ёлғизим, вафодорим, ягонам,
Ишқ ўтида ёнган парвонам.
Муҳаббатим осмонида порлаб турган
Юлдузларим бахш этай бу оқшом,
Севгилим, сен учун.
Муҳаббатим, энг сеҳрли ҳар бир кеча,
Кундузларим бахш этай беармон,
Ёлғизим, сен учун.
Муҳаббатим осмонида порлаб турган
Юлдузларим бахш этай бу оқшом,
Ёлғизим, сен учун.
Муҳаббатим, энг сеҳрли ҳар бир кеча,
Кундузларим бахш этай беармон,
Севгилим, сиз учун бутун умр.
Бутун умр.
Муҳаббатим…