Муҳаббат – бу ялт этган нигоҳ
Ва ҳаловат абас дегани.
Муҳаббат – бу ўзингни севмоқ
Ва ўзгага ҳавас дегани.
Субҳидамда куйлаган каптар,
Эсда қолмас чиройли гаплар,
Муҳаббат – бу титраган лаблар,
Ҳар дегани – араз дегани.
У қуёшдир, ета олмассан,
У кўз ёшдир, тута олмассан,
Муҳаббат – бу кета олмасдан,
Жон талашган нафас дегани.
Тарихларнинг бизга қудрати,
Ёруғликдан ўзган суръати,
Муҳаббат – бу бахтнинг сурати,
Бахтнинг ўзи эмас дегани.
У қуёшдир, ета олмассан,
У кўз ёшдир, тута олмассан,
Муҳаббат – бу кета олмасдан,
Жон талашган нафас дегани. (3х)