Не бўлди, не сўнди бизларда?
Севгимиз йиғлайди...
Осмонда тушга айланиб қолса эди
Дардим, қайғу-изтиробим,
Азобларда ёнар юрагим.
Бўлмасак бизлар ҳеч қачон бирга,
Не учун учрашдик, айтгин, нега,
Айт, кимлар учун унутамиз орзуни?
Айт, нималар, севгилим,
Боғлолмайди, ололмайди бизни?
Мени эсла, мени эсла,
Қуёш ботиб, тонг отганда
Мени эсла, мени эсла...
Энди фақат соғинчимни
Ёмғир бўлиб билдираман сенга.
Мени эсла.
Майли, бахт қололмас экан бизда,
Майли, биз бўлолмасак ҳам бирга,
Мен учун етар бу бутун умрга -
Сендек бахтни кўрдим...
Сен яшайсан менинг қалбимда!
Мени эсла, мени эсла,
Қуёш ботиб, тонг отганда
Мени эсла, мени эсла...
Энди фақат соғинчимни
Ёмғир бўлиб билдираман сенга.
Мени эсла.