current location : Lyricf.com
/
/
Mendan meni sorama . [Transliteration]
Mendan meni sorama . [Transliteration]
turnover time:2024-10-06 08:16:27
Mendan meni sorama . [Transliteration]

Мен тошларнинг тилиман,

Мен кўнгилнинг гулиман,

Бу дунёнинг дилиман –

Мендан мени сўрама.

Тиллоси йўқ бой надур,

Эгилмаса, ёй надур,

Сув оқмаса, сой надур –

Мендан мени сўрама.

Нақарот:

Кундан тунни сўрама,

Қўрдан кулни сўрама,

Мендан дунё сўрайвер –

Мендан мени сўрама. (2х)

Сен етмаган йўлдаман,

Сув кирмаган чўлдаман,

Бир майсаман, дўлдаман –

Мендан мени сўрама.

Тўкилмасам тўлмайман,

Қор қўйнида гуллайман,

Мен шунчаки ўлмайман –

Мендан мени сўрама.

Нақарот: .... (4х)

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by