[Божалар гуруҳи]
Вой-йў, ҳа-ҳа…
Вў, санга олиб келдим тапочка Сара.
Вой-йў, жанона, бўлдим сенга парвона,
Рубобимнинг сози ёқ, созлаб бергин жанона.
До-ре-ми-фа-сол-я-си, наъмунали, фойдали,
Полвон бола-чақали, гапимга жавоб.
[Чаҳзода]
Санинг ўзинг бир ёна, ман бир ёна,
Қадам босма ман томона.
Бўлмагин атрофимда парвона,
Кул бўларсан ёна-ёна.
[Божалар гуруҳи]
Қошингни қаро дейдилар,
Сочингни кўрсат, ёр-ёр.
[Чаҳзода]
Қошимни кўриб нима қиласиз,
Сиз акажоним, (ёр-ёр).
[Божалар гуруҳи]
Санга ёқади Армани,
Версаче ёки Гуччи?
[Чаҳзода]
Йўлингдан қолма мақтанчоқ,
Юз гапдан бир иш яхшироқ.
[х2]
[Божалар гуруҳи]
Санга олиб келдим Сара,
Луи Фитто, пулим битди!
[Чаҳзода]
Қолдирма ҳаммани ҳайрон,
Гапларинг намунча осмон?
[Божалар гуруҳи]
Ёнимга ўтир, жоним.
[Чаҳзода]
Чучварани хом санабсан!
[х2]
[Чаҳзода]
Юз гапингдан биттасида маъно йўқ,
Жавобим тайёр эшит – асло йўқ!
Сани кўрсам етишмайди ҳаво йўқ,
Йўлимда ўралашмагин, мақтанчоқ.
[Божалар гуруҳи]
Эркатойим Барби, шоколадим мани,
Машина бўлди пачоқ, қилсамми қўғирчоқ.
Тегирмоннинг чархпалаги, Чимённинг яхмалаги,
Нима керак санга, айта қолгин манга.
[Чаҳзода]
Санинг ўзинг бир ёна, ман бир ёна,
Қадам босма ман томона.
Бўлмагин атрофимда парвона,
Кул бўларсан ёна-ёна.
[Божалар гуруҳи]
Вой-йў, ҳа-ҳа…
Овчи чиқди ўрмондан,
Пичоқ олди кармондан.
Ё ўласан ё қоласан,
Ким билан сен қоласан?
[Чаҳзода]
Чучварани хом санабсан!