Қалбимда оҳ чекар қайғу..
Ёлғиз бахтинг ўзим бўлсам,
Таскин топарди юрагим,
Жоним, сени бахтли кўрсам
Йиғлаяпман, кўзимда ёш,
Дардим қалбимни тиғлайди.
Тақдирим шунча бағритош,
Юрагим унсиз йиғлайди.
Тобора сўнгган юрагим
Сендан умидин узмайди.
Балки бир зум қайтар дея
Қалбим умид тарк этмайди.
Ҳатто афсус чекар осмон
Дардим тинглаб, йиғлаб тинмай.
Тикилиб ёмғирга узоқ,
Тирикманми йўқми, билмам.
Орзуларим армонларга
Ғарқ бўлиб ўлган бўлса ҳам,
Сендан сўнгги ўтинчим бор,
Хаёлимга бир зум қайтсанг!
Йиғлаяпман, кўзимда ёш,
Дардим қалбимни тиғлайди
Тақдирим шунча бағритош,
Юрагим унсиз йиғлайди.
Тобора сўнгган юрагим
Сендан умидин узмайди,
Балки бир зум қайтар дея
Қалбим умид тарк этмайди.
Ҳатто афсус чекар осмон
Дардим тинглаб, йиғлаб тинмай.
Тикилиб ёмғирга узоқ,
Тирикманми йўқми, билмам. (2х)