current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Лазги lyrics
Лазги lyrics
turnover time:2024-10-05 22:05:22
Лазги lyrics

Илоҳийдан бир куй бор, садолари бошқача.

Ошиқлари бошқача, гадолари бошқача.

Дилларга хуш ёқувчи наволари бошқача.

Бу лазгидир, дўстларим! Ўйнанг лазгига, ўйнанг!

Бу Хоразм лазгисидир! Ўйнанг лазгига, ўйнанг!

Узоқдан қараб туриб, кўз қипиша улгуриб,

Юрагимни ёндириб туришинг жон олади.

Сирингни айт, дилим ғаш, бу не ўлдириб қараш,

Жонима солиб оташ қарашинг жон олади.

Қарагўз, бўй, бўй, бўй! Олагўз, бўй, бўй!

Қаро қошинг камондек, кам сўзларинг ёлғондек,

Гоҳида меҳрибондек бўлишинг жон олади.

Сирингни айт, дилим ғаш, бу не ёндириб қараш,

Бағрима солиб оташ қарашинг жон олади.

Қарагўз, бўй, бўй, бўй! Олагўз, бўй, бўй!

Бу муҳаббат сеҳрли, бўл севгида раҳмли,

Ширин-ширин, ёқимли кулишинг жон олади.

Сирингни айт, дилим ғаш, бу не ўлдириб қараш,

Жонима солиб оташ қарашинг жон олади.

Қарагўз, бўй, бўй, бўй! Олагўз бўй, бўй!

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by