[Нақарот]
Кўз ёшим, фарёдим
Қайтаролмайди сени ҳаётимга,
Ёнингга талпинар доим
Бежон қанотим...
Қалбим осмонида сўнди танҳо юлдузим,
Порласа ҳам қуёш сенсиз қоронғу кундузим,
Жонингнинг гулини узди бу тақдирнинг узун қўллари,
Умр баргинг тўкиб ҳаёт ўзи йиғлар армонда...
[Нақарот] х 1
Вафодорим, сенда кўрдим танҳо бахтимни,
Содиқ севгинг билан ёритдинг ҳаётим, умримни,
Сен доим яшайсан менинг юрагимда, хаёлларимда,
Сен қолдирган азиз дамлар доим мен билан бирга...
[Нақарот] х 2