Келгин, гулим, эркалагин, боғ бўлайин,
Сўзларингдан шифо топиб соғ бўлайин.
Гўзалдурсан барча қоши камонлардан,
Жоним, сени асрагайман ёмонлардан.
Садоқатда менингдайин ошиғингни
Тополмассан Андижону Сурхонлардан.
Келгин, гулим, эркалагин, боғ бўлайин,
Сўзларингдан шифо топиб соғ бўлайин.
Жон ҳовучлаб узун-узун кипригингдан,
Бормоқдаман висолнинг қил кўпригидан.
Чўчимасман жабру жафо, азоблардан,
Қўрқадурман харидоринг кўплигидан.
Келгин, гулим, эркалагин, боғ бўлайин,
Сўзларингдан шифо топиб соғ бўлайин.
Қора қошинг қилич бўлиб сабрим кесар,
Ойдин юзинг тўлин ойнинг юзин тўсар,
Ҳар қарашинг қайта-қайта қул ёд этган
Кўнглим уйин бўрон каби келиб бузар.
Келгин, гулим, эркалагин, боғ бўлайин,
Сўзларингдан шифо топиб соғ бўлайин.