Танамнинг бир бўлаги,
Қалбимнинг сокин зарби
Сен ўзингсан фақат.
Кўзларимга қарама,
Тандан жонимни узма,
Ёринг бўлай бир фурсат!
Сўра мени ўзимдан,
Кундузингга кун бўлай!
Сен устунсан жонимдан,
Тунларингда ой бўлай, ҳей....
Соғинаман сени эслаб,
Соғинаман олам бўйлаб, жоним.
Соғинаман ҳар дам, ҳар он,
Соғинаман, дардим осмон, жоним.
Нега раҳминг келмайди?
Чорламайсан ёнинга, эйй!
Қалбим сени сўрайди,
Сол назар ночорингга, эйй!
Соғинаман сени эслаб,
Соғинаман олам бўйлаб, жоним.
Соғинаман ҳар дам, ҳар он,
Соғинаман, дардим осмон, жоним.