Осмон йиғлар, гўёки менинг
Қисматимга ачинар,
Совирса ел бу умримнинг
Сўнгги онига қилмишим.
Мени жонидан севган азизим,
Кутган бахтинг беролмайман,
Сени мендек чин дилидан севар,
Содиқ юракка бераман.
О ҳаёт, о ҳаёт,
Тўймадим сенга, ҳаёт.
Айирар қисмат
Ширин бағрингдан,
Тайёрман бунга, ҳаёт,
О ҳаёт, о ҳаёт!
Улгурмадим қадрдонларга
Бурчни адо этишга,
Улгурай лекин сал бўлса ҳам,
Меҳрини солдиришга,
Токи улар ҳеч озор чекмасин
Бевақт жудоликдан.
Меҳрибонларим, ҳаётингиздан
Кетсам эди билинмасдан.
О ҳаёт, о ҳаёт,
Тўймадим сенга, ҳаёт.
Айирар қисмат
Ширин бағрингдан,
Тайёрман бунга, ҳаёт,
О ҳаёт, о ҳаёт! (2х)