current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Go'dak Nolasi [Transliteration]
Go'dak Nolasi [Transliteration]
turnover time:2024-12-24 21:31:46
Go'dak Nolasi [Transliteration]

Бир болакай кирди масжидга,

Ўзи эди жуда ҳам хомуш.

Масжид аҳли ундан сўрдилар:

“Болажоним, келдинг не юмуш?”

Шунда бола чуқур хўрсинди,

Кўзларига бироз олиб ёш.

Ва болакай жавобан деди:

“Оллоҳимдан бор эди сўраш.”

Айтинг бобо, айтинг амаки,

Худо мени эшитадими?

Бу ерда ким айласа тилак,

Шу тилакка етишадими?

Дедилар: “айт не тилагинг бор?”

Ҳайрон бўлиб сўз қотди улар.

Чин кўнгилдан, соф ният ила

Сўрасанг гар, беради Худо.

Сораганинг беради Худо.

Гўдак шунда қараб Қиблага,

Кўз ёшларин тўкди яширмай.

Жажжи қўлин очиб дуога,

Бир нарсалар дер эди тинмай,

Бир нималар дер эди тинмай.

Шунда улар унга сўз қотди,

Дуойингни эшитсин ҳамма.

Сен учун ҳам дуо қилайлик,

Ўтинчингни эшитса зора.

Овозини баралла очиб,

Деди: “Худо, эй Художоним,

Дуойимни қабул қил, Эгам,

Қайтар менинг сен онажоним.”

Онамсиз мен қандай яшайман?

Ёнимда зор йиғлайди укам.

Айтгин, Худо нима қилай ман?

Наҳотки бу дунё бир кам?

Мурғак гўдак зор қақшаб йиғлар,

Дуосини давом қилиб дер:

“Художоним, жонгинам Худо,

Ҳеч бўлмаса, отам қайтиб бер,

Отам қайтиб бер…”

Масжидга бир тушди совуқлик,

Ҳеч ким бир сўз-калом деёлмас.

Одамларнинг вужуди титрар,

Нечун билмам “омин” деёлмас.

Бир он жимиб сўнгра яна у,

Билмам дер улар қайтмайди.

Дуоларим қабул қил, Эгам,

Жойларини жаннат эт майли.

Лекин эрта яна қайтаман,

Жавобингни айтасан менга.

Жаннатингдан жой берсанг агар,

Ўйинчоғим бераман сенга.

Қўлларини тортиб оминга,

Кўз ёшларин артгандай бўлди.

Қўлларини қўйиб кўксига,

“Амакижон, дуойим бўлди.”

Айтинг, Худо мени кўрдими?

Тилагимни эшитгандир-а?

Эртага ҳам келсам майлими?

Мендан жаҳли чиқмагандир-а?

Болажоним, Удир раҳмдил,

Дуойингни албат эшитди.

ИншаАллоҳ ота-онангни

Жойларини жаннатда этди.

ИншаАллоҳ ота-онангни

Жойларини жаннатда этди..

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by
Show More Comments
Ulug'bek Rahmatullayev
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Turkish, Russian, Tajik
  • Wiki:https://ru.wikipedia.org/wiki/Рахматуллаев,_Улугбек_Ибрагимович
Ulug'bek Rahmatullayev
Ulug'bek Rahmatullayev Featuring Lyrics
Latest update
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved