current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Ey, muhabbat [Transliteration]
Ey, muhabbat [Transliteration]
turnover time:2024-11-14 22:24:03
Ey, muhabbat [Transliteration]

Эй, муҳаббат, бунчалар фусункорсан,

Эй, муҳаббат, оромбахш, беғуборсан,

Эй, муҳаббат, гоҳида дилозорсан,

Эй, муҳаббат, қалбимда мудом борсан!

Муштоқдирман доимо меҳрингга ман,

Ҳар юракка туширган муҳрингга ман,

Лол қолганман кўрсатган сеҳрингга ман,

Эй, муҳаббат, ёки сен сеҳргарсан!

Ўйламаган юракларни ўйлатасан,

Ўйнамаган юракларни ўйнатасан,

Йиғламаган дилларни йиғлатасан,

Эй, муҳаббат, ёки сен ҳукмдорсан!

Йўл қўясан баъзида хатога ҳам,

Баробарсан сен шоҳу гадога ҳам,

Не кулфатлар солмадинг Лайлога ҳам,

Эй, муҳаббат, ёки сен жафокорсан!

Истардим ман, дилларни куйдирмасанг,

Ҳижронларга асло йўл қўйдирмасанг,

Ошиқни ҳам жонидан тўйдирмасанг,

Эй, муҳаббат, малҳаму шифокорсан!

Эй, муҳаббат, Мўминга мададкорсан!

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by