Озми кўп уни унутиб бўлгандим,
Лек кеча оқшом яна учратдим.
Қанчалар гўзал устидаги либос,
Лек мен учун эмас қилиб келган пардоз.
Бу оқшомда у ҳаммадан гўзал,
Ҳаммадан нафис ҳаммадан ўзар,
Лек мен эмас уни билагидан тутар,
У ким бўлди унга бунчалар талпинар.
О-о-о это любовь свела меня с ума о-о-о,
Ты так прекрасно выглядишь в этот вечер, но не для меня.
О-о-о это любовь свела меня с ума о-о-о,
Ты так прекрасно выглядишь в этот вечер, но не для меня.
Ёғар ёмғир тун афсус бугун,
Зўрға чидаб ўтган азобларимга,
Қайтадан бўлдим мафтун кўриб уни.
У билан ўтган ҳар бир лаҳзани,
Эслатиб бошланди майин табассуми,
Қачонлардур шу табассуми аталарди менга.
Бугун эса кўз олдимда аталмоқда ўзгага.
Охир чидаолмадим секин қайтиб кетмоқдаман уйга.
Бу оқшомда мен ҳаммадан четда,
Ҳаммадан заиф занжирларинг менда.
Лек сен эмас менга ёрдам қўлин чўзар,
Соғинч эса нима ким менга ачинар.
О-о-о это любовь свела меня с ума о-о-о,
Ты так прекрасно выглядишь в этот вечер, но не для меня.
О-о-о это любовь свела меня с ума о-о-о,
Ты так прекрасно выглядишь в этот вечер, но не для меня