current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Chaqaloqlar [Transliteration]
Chaqaloqlar [Transliteration]
turnover time:2024-11-30 07:16:43
Chaqaloqlar [Transliteration]

Аримайди кўзимдан ёш,

Мева берди сабру бардош, (2х)

Борар йўлим ёритдинг,

Бағримдаги митти қуёш! (2х)

Кўзларимнинг қаросисан,

Юрагимнинг садосисан, (2х)

Сен билмайсан, болагинам,

Сен дадангнинг дунёсисан! (2х)

Нақарот:

Чақалоқлар, қўғирчоқлар,

Қўзичоқлар, овунчоқлар,

Эриб битди юрагимни

Кемирётган оҳу воҳлар.

Чақалоқлар, қўғирчоқлар,

Қўзичоқлар, овунчоқлар,

Эриб битди юрагимни

Эзаётган оҳу воҳлар.

Неча йиллар кутдим, болам,

Неча дардлар ютдим, болам, (2х)

Жажжи қўлингдан бир ўпсам,

Кулфатлар тарк этди, болам!

Нақарот: ....

Сен кўз очиб кўрган дунё

Гулга кўмилгандай гўё,

Энди битди ғам-андуҳлар,

Менга фарзанд берди худо! (2х)

Нақарот: ....

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by
Show More Comments
Ulug'bek Rahmatullayev
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Turkish, Russian, Tajik
  • Wiki:https://ru.wikipedia.org/wiki/Рахматуллаев,_Улугбек_Ибрагимович
Ulug'bek Rahmatullayev
Ulug'bek Rahmatullayev Featuring Lyrics
Latest update
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved