Бу оқшом ўламан,
Мени кимса тўхтатмас!
Сен ҳатто тўхтатмайсан,
Юлдузлар тўхтатмас!
Бир жарлик каби -
Тушаман - кўзларингдан,
Кўзларинг мени тўхтатмас!
Тушларингда
Қичқираман, қичқираман,
Даҳшатга туша, ўламан!
Бир - шеър ёзаман...
Бир - туркий куйлайман...
Бир - сен бўламан...
Бир мен ўламан!
Бу оқшом ўламан
Фақат сенинг учун!
Мени ўлим ҳатто англамас!
Тушларингда
Қичқираман, қичқираман,
Даҳшатга туша, ўламан!