Бошим силаган қўлларингизни,
Бахтим тилаган сўзларингизни,
Босиб сиз юрган йўлларингизни,
Излаб тополмам изларингизни...
Энди қайлардан топарман сизни
Соғинганда, бобожон?
Н а қ а р о т:
Бобожоним, қани яна бола бўлиб
Юрсам эди ёнингизда!
Меҳрибоним, қани яна бир лаҳзага
Кўрсам сизни боғингизда!
Сиз эккан дарахт мевасин териб,
Ҳар баргларини мен силайман,
Сиз чеккан заҳмат,
Меҳнатингизни англаб шу дам...
Сизни бугун мен соғинсам,
Энди қайлардан топарман сизни
Соғинганда, бобожон?
Н а қ а р о т: ..................
Қайтар яна умр баҳори,
Ҳаёт тинмай этади давом,
Тўхтайди деб соғинч озори
Ким айтади менга, бобожон?
Умр бунча қисқадир, умр
Бир зумгина қилолмас сабр.
Қани илож бўлсайди, бир он
Дийдорингиз кўрсам, бобожон...
Н а қ а р о т: ..................