current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Bilmaysan [Transliteration]
Bilmaysan [Transliteration]
turnover time:2024-12-28 01:10:17
Bilmaysan [Transliteration]

Кетавер, сен барибир мени тушунмайсан

Мен сенга керакмас, шуни тан ола олсанг бас,

Лек тан ололмайсан

Ваъдалар, юрагимни забт этган лаблар,

Ёлғонмиди улар?

Мен эса ишонар эдим уларга. Нега?

Чунки сени севардим жонимдан ортиқ,

Кўзларим кўр бўлиб, шартларингга кўниб,

Сен кетдинг-у, кейин қанчалар қийналдим,

Сен буни билмайсан, нега?

Юз ўгириб мендан кимни танлаб кетдинг?

Севгим қадрин билмай, кўзим ёшлаб кетдинг.

Ёлғиз суянганим, сенга ишонгандим,

Сен буни билмайсан яна!

Балки сен ҳам мени соғингандирсан?

Шундай деб ўзимни ҳар кун овутаман,

Сен буни билмайсан, нега?

Чунки сени севардим жонимдан ортиқ,

Кўзларим кўр бўлиб, шартларингга кўниб,

Сен кетдинг-у, кейин қанчалар қийналдим,

Сен буни билмайсан, нега?

Юз ўгириб мендан кимни танлаб кетдинг?

Севгим қадрин билмай, кўзим ёшлаб кетдинг.

Ёлғиз суянганим, сенга ишонгандим,

Сен буни билмайсан яна!

Ўтар кунлар, армонга енгилган йиллар,

Наҳот севгим хазон, орзуларим яксон,

Воз кечолдинг осон?

Ёғганда ёмғирлар, эслаб мени қийнал

Мен сени унутдим ўксиниб тунлар,

Кўзда ёш қолмади, умидларим сўнди.

Сен буни билмайсан, нега?

Юз ўгириб мендан кимни танлаб кетдинг?

Севгим қадрин билмай, кўзим ёшлаб кетдинг.

Ёлғиз суянганим, сенга ишонгандим,

Сен буни билмайсан яна!

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by
Show More Comments
Lola Yuldasheva
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Russian, Turkish
  • Genre:Pop
  • Official site:http://lolayuldasheva.com/
Lola Yuldasheva
Latest update
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved