Баландликдан тушаётиб,
У йӯл-йӯлакай ӯйнарди.
Сандалларини судраб,
У чанг-тӯзон кӯтарарди.
Қилпиллатиб нозик белини,
Ҳеч кимга қиёслаб бӯлмасди уни,
Буғдой ранг эди унинг бадани,
Худди ойдек
Ёрқин кулгуси.
Бор эди нимадир оппоқ унда,
Бор эди нимадир тим қора,
Бор эди нимадир ҳиндлардан,
Бутун ер гӯзаллиги мужассам унда.
Ӯйна қорасоч, ӯйна
Тушгин рақсга гӯзал, бетакрор.
Ӯйнатиб хипча белингни,
Ӯйнатиб нозик белингни.
Ӯйна, қорасоч, ӯйна
Тушгин рақсга гӯзал, бетакрор,
Сандалларинг билан кӯтариб тӯзон,
Бу савдога ғарқ этгин мени.
Ӯйна, қорасоч, ӯйна
Тушгин рақсга гӯзал, бетакрор.
Тун гӯёки гӯзал қиз бола,
Яқинлашар, юксаллашар,
Мусиқа тӯхтовсиз янграр
У рақсини давом этар, бетакрор ӯйнар.
Худди долчин бадани қатралар ила яшнар.
Гулли кӯйлак, у қорасоч ва тонг ёришар.
Бор эди нимадир оппоқ унда,
Бор эди нимадир тим қора,
Бор эди нимадир ҳиндлардан,
Бутун ер гӯзаллиги мужассам унда.
Ӯйна қорасоч, ӯйна
Тушгин рақсга гӯзал, бетакрор
Ӯйнатиб хипча белингни,
Ӯйнатиб нозик белингни,
Ӯйна, қорасоч, ӯйна
Тушгин рақсга гӯзал, бетакрор
Сандалларинг билан кӯтариб тӯзон,
Бу савдога ғарқ этгин мени.
Ӯйна, қорасоч, ӯйна
Тушгин рақсга гӯзал, бетакрор.
Ӯйна қорасоч, ӯйна
Тушгин рақсга гӯзал, бетакрор
Ӯйнатиб нозик белингни,
Ӯйнатиб хипча белингни,
Ӯйна, қорасоч, ӯйна
Тушгин рақсга гӯзал, бетакрор,
Сандалларинг билан кӯтариб тӯзон,
Бу савдога ғарқ эт мени.
Ӯйна, қорасоч, ӯйна
Тушгин рақсга гӯзал, бетакрор .....