Юрган бу йўлим,
Ҳар босган қадамим
Ўз сўзимга бўйсунмас.
Кўзларимни очиб
Атрофимга боқсам,
Гўё ҳеч нарса кўринмас.
Биламан, мен бугун
Сўнгги бор кўриш учун
Сенинг олдингга бораман.
Ич-ичимдан ёниб,
Умидларга тўлиб
Кўзларингга бир боқаман.
Мана, бугун айриламиз, енгиламиз
Тақдирнинг бир синовига.
Негадир мен сўзларингда, кўзларингда
Афсуслар ҳеч кўрмаяпман.
Тонглар уйғонсам ҳам,
Қайғуга ботсам ҳам
Фақат сени соғинаман.
Сенсан хаёлимда,
Ҳар ўтар кунимда,
Бир сени ўйлаб яшайман.
Биламан, мен бугун
Сўнгги бор кўриш учун
Сенинг олдингга бораман.
Ич-ичимдан ёниб,
Умидларга тўлиб
Кўзларингга бир боқаман.
Мана, бугун айриламиз, енгиламиз
Тақдирнинг бир синовига.
Негадир мен сўзларингда, кўзларингда
Афсуслар ҳеч кўрмаяпман.
Биламан, мен бугун
Сўнгги бор кўриш учун
Сенинг олдингга бораман...