Армон тўла, чорам йўқ...
Сабрлар – ўзга.
Хас тушаркан авайлаб
Асраган кўзга.
Баҳорлардан айландим
Хазонли кузга,
Армон энди баҳорларим.
Армонимсан, севгилим!
Ҳасрат келдими ойдек
Висолимизга,
Кўзлар тегдими гулдек,
Ёр, севгимизга?
Бизлар хуш келмадикми
Ё тангримизга?
Армон энди висолларим.
Армонимсан, севгилим!
Алвидо! Алвидо!
Севмаганим созмиди,
Тақдир, бунча йиғлатдинг,
Йиғлаганлар озмиди?
Кўкда ҳилол айрилмас,
Тун билан қолар,
Ёрқин қуёш айланар,
Кун билан қолар,
Орзу тўла бу юрак
Сен билан қолар,
Армон энди орзуларим.
Армонимсан, севгилим!
Алвидо армонлардан
Толеларгача,
Фидойи кўзлар яна
Учрашингача!
Алвидо, жонон висол
Тонг-оқшомгача!
Армон энди муҳаббатим!
Армонимсан севгилим!
Севгилим, севгилим!
Севмаганим созмиди,
Тақдир бунча йиғлатдинг,
Йиғлаганлар озмиди?
Севгилим, севгилим!
Севмаганим созмиди,
Тақдир бунча йиғлатдинг,
Йиғлаганлар озмиди?
Алвидо! Алвидо!
Севмаганим созмиди,
Тақдир, бунча йиғлатдинг,
Йиғлаганлар озмиди?