current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Aldagan sen [Transliteration]
Aldagan sen [Transliteration]
turnover time:2024-11-22 00:49:34
Aldagan sen [Transliteration]

Кўзларимга боқ,

Ростини сўзла,

Сенга вафо этмадимми?

Ҳаммадан кечиб,

Бир сени дея,

Айт, балки хато қилдимми?

Мен учун ёлғиз

Суянчим эдинг,

Ишонгандим сенга дилимни,

Энди сен мендек

Хўрланганингда

Мен сенга керак бўлдимми?

Н а қ о р а т:

Алдаган сен,

Тунлар дардли йиғлатган сен,

Армонларга юзлатган сен,

Ишонтириб, айт, нега кетдинг?

Алдаган сен,

Сенсизликка ўргатган сен,

Юрагимни музлатган сен,

Унутганда, айт, нега келдинг?

Кўзларимга боқ,

Қанчалар бу дард

Азоблаган юрагимни.

Мен яшар эдим

Сени деб фақат,

Сезмас эдим керагимни.

Айт, нега келдинг,

Янгилаб яна

Унутилган аламларимни?

Сен эмасмидинг

Ахир ўшанда

Ўйин қилган туйғуларимни?

Н а қ о р а т:

Алдаган сен,

Тунлар дардли йиғлатган сен,

Армонларга юзлатган сен,

Ишонтириб, айт, нега кетдинг?

Алдаган сен,

Сенсизликка ўргатган сен,

Юрагимни музлатган сен,

Унутганда, айт, нега келдинг? (2х)

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by
Show More Comments
Shahzoda (Uzbekistan)
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Russian, English, Tajik+3 more, Kazakh, Turkish, French
  • Genre:Pop
  • Official site:Http://Shahzoda.uz
  • Wiki:http://en.wikipedia.org/wiki/Shahzoda
Shahzoda (Uzbekistan)
Latest update
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved