current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Asta [Transliteration]
Asta [Transliteration]
turnover time:2024-12-27 09:43:29
Asta [Transliteration]

Соғиниб бу тун-кечада,

Ҳижрон кечада бедорман.

Севгининг сарҳадларида,

Ҳасратларида беморман.

Сен ила ҳар кун-кечада,

Васлинг истаб сенга зорман.

Жонгинам, ёлғиз сен ила

Орзулар шаҳрига меҳмонман.

Аста, сен аста, билинмай,

Айландингми ҳаётим маъносига?

Хаста, қилма хаста дилимни,

Ожиздир бу юрагим севгинг-ла. (х2)

Хаёлим севги фазоси,

Ишқнинг садоси-ла учарман.

Самода шодлик йўлини,

Бахтнинг қўлини қучарман.

Жонгинам, бир зум кўрмасам,

Тинмай соғиниб кутарман.

Сени орзуларим шаҳрига

Муҳаббат-ла олиб кетарман.

Аста, сен аста, билинмай…

Хаста, қилма хаста дилимни…

Аста, сен аста, билинмай,

Айландингми ҳаётим маъносига?

Хаста, қилма хаста дилимни,

Ожиздир бу юрагим севгинг-ла. (х2)

Аста…

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by
Show More Comments
Lola Yuldasheva
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Russian, Turkish
  • Genre:Pop
  • Official site:http://lolayuldasheva.com/
Lola Yuldasheva
Latest update
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved