current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Баски кўнглумни фалак... [Baski ko'nglumni falak...] [Transliteration]
Баски кўнглумни фалак... [Baski ko'nglumni falak...] [Transliteration]
turnover time:2024-12-28 00:21:24
Баски кўнглумни фалак... [Baski ko'nglumni falak...] [Transliteration]

Баски кўнглумни фалак мажруҳу вайрон истагай,

Истарам ўлмакни андоқким ўлук жон истагай.

Фурқатинг ошубидин истар кўнгул қўймоқ тугон,

Кимса андоқким яра манъиға қалқон истагай.

Ҳажрким жоним тилар ҳар дам азоб айлаб эрур, Золимеким, қийнаб элдин нақди пинҳон истагай.

Бўлмасун ошиқ менингдекким, кўруб дилдорини Ўзгаларга мултафит ҳар лаҳза ҳижрон истагай.

Ваҳ, неча меҳнат тоши атфолдин ёғдурғали

Ишқ шаҳру кўй аро жисмимни урён истагай.

Ул пари ушшоқиға раҳм этса этсун ушбу бас

Ким, мени девонаю расвони даврон истагай.

Ўқларингдин ўлганимдин сўнгра топқай қатл учун,

Туфроғимдин чарх агар юз қарни пайкон истагай.

Қилсун осон ўзлугидин бўлса ҳар душворлиқ,

Ҳар киши даврон ғами душворин осон истагай.

Эй Навоий, сен киби маҳрум қолгай кимки ул

Олам аҳлидин вафойи аҳду паймон истагай.

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by
Show More Comments
Alisher Navoiy
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek
  • Genre:Folk
  • Wiki:http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%90%D0%BB%D0%B8%D1%88%D0%B5%D1%80_%D0%9D%D0%B0%D0%B2%D0%BE%D0%B8
Alisher Navoiy
Latest update
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved