current location : Lyricf.com
/
Songs
/
Kerakmas [English translation]
Kerakmas [English translation]
turnover time:2024-12-19 23:59:14
Kerakmas [English translation]

Келганда фасли баҳор,

Ҳар ён бўлиб лолазор,

Гулзорларга борар эдик сен билан!

Орзуларга ботган,

Ишқ шаробин тотган

Гул баргида

Қолар эдик сен билан!..

Нелар кечди бошимдан,

Дарё чўкди ёшимдан,

Кетма энди қошимдан,

Менга ўзга гўзал керакмас!

Керакмас, керакмас, керакмас!

Кўзларингда меҳр бор,

Чин севмаган кўролмас,

Муҳаббатнинг лаззатин

Ёр севмаган билолмас.

Муз йўлларда тойиндим,

Суратингга овундим,

Сени жуда соғиндим,

Менга ўзга керакмас.

Меҳр тўла юракни

Ошиқлар гулга ўрар,

Висолингни Алишер

Тангридан йиғлаб сўрар.

Comments
Welcome to Lyricf comments! Please keep conversations courteous and on-topic. To fosterproductive and respectful conversations, you may see comments from our Community Managers.
Sign up to post
Sort by
Show More Comments
Alisher Fayz
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek
Alisher Fayz
Latest update
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved